Ибупрофен сперма сифатини пасайтиради

Ибупрофен сперма сифатини пасайтиради

Ибупрофенни қабул қилиш сперманинг турли параметрларига, хусусан, уларнинг ҳаракатчанлигига, сперматозоитларнинг
яшовчанлигига ва унинг ДНКси яхлитлигига салбий таъсир кўрсатади. Бу ҳақида Иорданиянинг Фан ва Технология Университети тадқиқотчилари хабар беришди. Мутахассислар 1986 йилдан бошлаб ҳозирги кунга қадар бўлган вақт давомида тадқиқот олиб боришди, унда бу препаратнинг эжакуляция сифатига таъсири ин витро ва ин виво ҳолатларида ўрганилди.

Ибупрофен (изобутилфенил пропион кислотаси) – оғриқ, иситма ва яллиғланишни бартараф этиш учун фойдаланиладиган стероид бўлмаган яллиғланишга қарши препарат. Одатда препарат ревматоидли артрит, тиш, бош ва ҳайз вақтидаги оғриқлар каби ҳолларда қўлланилади. Ибупрофен оғиз орқали (био-ҳаммабоплиги 80-100%) ёки томир орқали қабул қилиниши мумкин. Одатда, оғиз орқали қабул қилинганида препаратнинг таъсири бир соатдан камроқ вақтга тўғри келади.

Бошқа стероид яллиғланишга қарши дорилар каби, ибупрофен простагландинларни ишлаб чиқариш учун масъул бўлган сиклооксигеназ ферментини босим билан енгади. Бошқа препаратлар билан таққослаганда, унинг яллиғланишга қарши таъсири заифроқдир.
Шундай бўлсада, бу препарат иссиқни тушурувчи ва оғриқни ўлдирувчи восита сифатида жуда самарали ҳисобланади.

Препарат 1974 йилда АҚШда тасдиқланганидан бери унинг қанчалик хавфсизлиги бир неча бор ўрганилди. Препаратни қўллаган соғлом ва касал кишилар ортидан олиб борилган 15 йиллик пост-маркетинг кузатувлари шуни кўрсатдики, айниқса, асетилсалицил кислотаси каби бошқа нон-стероид (стероид бўлмаган) яллиғланишга қарши дорилар билан солиштирганда, ушбу препарат етарлича хафвсизлик профилига эга. Лекин, ҳомиладорлик пайтида, шу жумладан, кейинги даврларида ибупрофен тавсия этилмайди, чунки у эмбрионнинг ривожланишига путур етказиши мумкин.

Ибупрофеннинг хавфсизлиги узоқ вақт давомида ўрганилганлигига қарамасдан, пост-маркетинг кузатувлари ва 4-фаза тадқиқотлари унинг салбий хусусиятларини аниқлашда ҳали ҳам муҳим саналади. Айниқса, препаратнинг эркакларнинг насл қолдириш қобилятига та’сири андрологларда катта қизиқиш уйғотади.

Иорданиялик мутахассислар ибупрофеннинг сперма сифатига таъсирини аниқлаш учун тизимли равишда адабиётларни ўрганиб чиқишди. Инглиз тилида илмий мақола ва тезисларни қидириш ишлари Сcопус ва ПубМед тадқиқот маълумотлар базаларида
“Ибупрофен”, “семен” ва “сперма” калит сўзларидан фойдаланиш орқали олиб борилди. Бундан ташқари, мавзуга алоқадор бўлган ҳолатларда мақола билан боғлиқ барча адабиётлар кўриб чиқилди. Тадқиқотлар 1986 йил 1 июндан 2018 йил 13 октябргача бўлган давр мобайнида олиб борилди. Ҳам ин витро, ҳам ин виво ҳолатида олиб борилган тадқиқотлар кўпчилиги ибупрофенни қабул қилиш сперманинг турли параметрларига, хусусан, уларнинг ҳаракатчанлигига, сперматозоитларнинг яшовчанлигига ва унинг ДНКси яхлитлигига салбий таъсир кўрсатишини аниқлади. Аммо, клиник изланишларда ушбу таъсир ҳали  тасдиқланмаган эди.

Муаллифлар ибупрофен препарати тестостерон синтезини, простагландинларни, синкли ионларнинг челатини камайтириб ва азот оксиди синтезини чеклаб, сперма кўрсаткичларини ўзгартириши мумкинлигини таъкидлади. Олимларнинг фикрига кўра, препаратнинг сперма сифатига салбий таъсирини исботлаб бериш учун янги тадқиқотлар зарур, айниқса, клиник тадқиқотлар жуда муҳимдир.

Саволларингиз учун телефон + (998 78) 140-03-03, + (998 78) 140-01-60 ва Тошкент ш., Учтепа тумани, 12-уй, М. Шайхзода кўчаси.
Телеграмм канали: urologic_uz