Варикоцелни даволаш бўйича мавжуд тавсияларни қайта кўриб чиқиш керак

Варикоцелни даволаш бўйича мавжуд тавсияларни қайта кўриб чиқиш керак

Варикоцелдан даволанишда даво топганлар булар нафақат олигозооспермия билан оғриган ва касалликнинг клиник кўринишида бўлган эркаклар, балки, шунингдек ВРТ дастурларида иштирок этувчи беморлар ҳамда илгари ЭКО/ИКСИни муваффақиятсиз тугатган беморлар ҳам ҳисобланишади. Кент университети (Буюк Британия) мутахассислари сўнгги 10 йил ичида ушбу мавзу бўйича имлий тадқиқотларни ўрганиб чиқиб айнан шундай хулосаларга келишди. Муаллифларнинг фикрига
кўра, олинган маълумотлар бепу эркакларда варикоселни даволаш бўйича жорий халқаро тавсияларни қайта кўриб чиқиш зарурлигини кўрсатади.

Бепуштлик бутун дунё бўйлаб тахминан 15 фоиз жуфтликларни ташвишлантириб келмоқда ва жамиятда саломатликни та’минлашда жиддий юк ҳисобланади. Бепуштликка тахминан 40% ҳолларда айнан эркак омил сабаб бўлса, ва яна 40% ҳолларда аёл омили рол
ўйнайди. Жуфтликларнинг 20%ида эса қўшма бепуштлик юзага келади. Мутахассислар бепушт жуфтликларни сифатли даволаш учун ягона клиник стандартларни ишлаб чиқиш зарурлигини тан оладилар. Сўнгги йилларда олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики,
ёрдамчи репродуктив технологияларга (ВРТ-вспомогательных репродуктивных технологий) мурожаат қилувчи жуфтликлар сони дунё миқёсида ўсиб бормоқда. Мисол учун, Буюк Британияда бир йил ичида (2000 йилдан 2001 йилгача) ноаниқ бепуштлик ҳолатида ўтказилган ВРТ сикли сони 3 мартагача ошди – 6204 дан 19,552 сиклгача. 2016 йилда ИКСИ ва ЭКО нинг битта сикли нархи мос равишда 800 ва 8000 фунт стерлингни ташкил этган.

Эркакларда бепуштликнинг умумий сабаблари қуйидагилардир: урогенитал аномалиялар, хатарли нарсалар пайдо бўлиши, сийдик йўли инфекцияси, генетик касалликлар, эндокринопатия ва варикосел. Аммо варикоселга урологик амалиётда тез-тез дуч келиниб турилишига қарамасдан, унинг эркакларнинг бепуштлигига таъсири ҳали ҳам кўплаб мунозаралар мавзуси бўлиб қолмоқда. Варикоселектомиянинг ката ёшдаги эркаклар наслий ҳосилдорлигига нисбатан ижобий таъсири эҳтимолга яқин саналади, аммо ҳали етарли даражада исботланмаган. Шундай бўлсада, кўп сонли тадқиқотлар шуни кўрсатдики, даволанишдан сўнг беморларда сперма сифати яхшиланади, жумладан сперматозоидларнинг бўлинган ДНКдаги улуши камаяди. Обструктив бўлмаган азооспермияли эркакларда операция ўтказиш 21-55% ҳолларда эжекуляция ичида сперматозоидларнинг пайдо бўлишига олиб келади.

Ҳозирги кунда Европа урология ассоциацияси касалликнинг клиник белгилари, олигозооспермия ёки субфертиллик мавжуд бўлган эркакларда варикоселни даволашни тавсия қилишмоқда. Америка репродуктив тиббиёт жамияти ва Америка урология жамияти бир вақтнинг ўзида қуйидаги 4 та омил мавжуд бўлганда варикозелектомия қилишни таклиф қилади:

  1. сезгир бўлган варикосел бўлса;
  2. жуфтликка бепуштлик ташхиси қўйилган бўлса;
  3. аёлнинг нормал наслий ҳосилдорлиги даражасига эга бўлиши ёки унинг муаммосини даволашга потенциал мавжуд бўлса;
  4. эркак сперма таҳлилида патологик ўзгаришлар мавжуд бўлса.

Буюк Британиядаги Соғлиқни сақлаш ва Клиник Ривожлантириш Институти (NICE) варикоселни даволашни умуман тавсия қилмайди.
Британиялик мутахассислар ҳомиладорликнинг табиий юзага келиши ва ВРТ натижалари частотасига варикоселектомия таъсирини ўрганиб чиқдилар. Британиялик экспертлар, шунингдек, олдиндан даволанишсиз ВРТ қўлланиши билан солиштириб варикоселни
даволашнинг иқтисодий самарадорлигини баҳоладилар.

Иш натижалари шуни кўрсатдики, варикоселни даволаш:

  1.  табиий уруғлантириш имкониятларини оширади ва ЭКО/ИКСИ натижаларини яхшилайди;
  2.  ежакуляция ичидаги парчаланган ДНКли сперматозоидларнинг улуши сезиларли даражада камайиб кетишига олиб келади ва жуфтликларда насл қолдириш табиий йўл билан бўладими ёки сунъий равишда, фарзанднинг тирик туғилиши кўрсаткичи юқори бўлади;
  3.  обструктив бўлмаган азооспермия билан оғриган эркакларда фақат  эжакуляциядаги сперматозоид пайдо бўлишига олиб келади, шунингдек тестикуляр биопсияда сперматозоид аниқланиши эҳтимолини оширади;
  4.  умуман олганда, бепуштлик ташхиси қўйилгандан кейин дарҳол ВРТга мурожат қилишга нисбатан иқтисодий жиҳатдан кўпроқ фойдали саналади (экспертлар бу хулоса фақат Буюк Британияга тегишли эканлигини ва бошқа мамлакатлар учун нотўғри бўлиши мумкинлигини таъкидлаганлар).

Муаллифлар эркакларда варикоселли бепуштлик ҳолатини даволаш бўйича мавжуд халқаро тавсияларни эркакнинг наслий  ҳосилдорлигига варикоселектомиянинг таъсири тўғрисидаги сўнгги маълумотлардан фойдаланиб, қайта кўриб чиқиш кераклигини
таъкидладилар. Уларнинг фикрича, қуйидаги турдаги беморларга операция қилиш тавсия этилади:

  1. варикоселнинг клиник кўринишлари бўлган беморларга;
  2. обструктив бўлмаган азооспермияси бор беморларга;
  3. ВРТ дастурларида иштирок этадиганлага;
  4. илгари ЭКО/ИКСИ нинг муваффақиятсиз уринишлари бўлганлар беморларга.

Саволларингиз учун телефон + (998 78) 140-03-03, + (998 78) 140-01-60 ва Тошкент ш., Учтепа тумани, 12-уй, М. Шайхзода кўчаси.
Телеграмм канали: urologic_uz