Ҳар бир эркак топшириши лозим бўлган таҳлиллар рўйҳати

Ҳар бир эркак топшириши лозим бўлган таҳлиллар рўйҳати

Байрамлар арафасида шифокорлар эркакларга ўзларининг соғликлари тўғрисида қайғуриш кераклигини маслаҳат беришади. Агар сўровларга ишонадиган бўлсак, аёллар эркаклардан кўра ўз соғлиғларини кўпроқ назорат қиладилар. Шундай қилиб, шифокорларга ташриф буюриш учун сабаб бўлиши зарур эмас – шунчаки кўрикдан ўтиш. Инсониятнинг кучли жинс вакиллари учун ўзига, яқинларига нисбатан эътиборсизлиги фожиа билан якунланиши мумкин. Мутахассисларнинг фикрича, айнан шу нарса эркак ҳаётининг давомийлиги аёлларникидан анча қисқа бўлиши сабаблардан биридир. Байрам арафасида шифокорлар эркаклар соғлиғи ҳақида тўлиқ тасаввурни шакллантиришга ёрдам берадиган бешта таҳлил рўйхатини туздилар. Айнан ушбу соғлиқ кўрсаткичлари, ҳеч қандай шикоят бўлмаса ҳам, ҳар доим назорат остида бўлиши керак.

Биринчиси: холестерин даражаси

Тиббий лаборатория мутахассисининг фикрига кўра, сиз билишингиз керак бўлган эркаклар учун энг муҳим соғлиқни сақлаш  кўрсаткичларидан бири қонли холестерин даражасининг кўрсаткичидир (ёки липид профил деб аталади). Ушбу таҳлилни 35 ёшдан ошганлар, шунингдек ҳозирча бу ёшга етмаган, аммо ортиқча вазнга эга бўлганлар, иккинчи турдаги қандли диабетга чалинганлар ёки бирор турдаги юрак-қон томир касалликларига (стенокардия, ишемик юрак касаллиги, атеросклероз ва бошқалар) чалинган қариндошлари мавжуд бўлганлар топшириши керак. “Тадқиқот учун вена томирдан қон олинади. Ундан олинган маълумот шифокорга организмдаги ёғ алмашинуви билан боғлиқ вазиятни тасвирлаш, юрак ва қон томирлари, шунингдек, жигар ва ўт пуфагининг касалликлари юзага келиши хавфини ҳисоблаш учун имкон беради”, – дейди Владимир Мухин.

Одатда, икки хил қон холестерин даражасини текширилади – юқори зичликли липопротеинлер ва паст зичликдаги липопротеинлар. Одамлар уларни яхши ва ёмон холестерин деб аташади. Ёмонининг даражасини кўтарилишида шифокорлар атеросклероз сабабини изламоқдалар, бу томирларда тромботик тошмалар пайдо бўлишига олиб келади. Бундан ташқари, холестерин миқдорини билиш танадаги кўплаб бошқа биологик жараёнларни тушуниш учун муҳимдир. Мисол учун, бу жинсий гормонлар синтезида ва шунингдек, буйрак усти безлари томонидан ишлаб чиқариладиган стресс гормони кортизолнинг ҳам синтезида иштирок этади.

Иккинчиси: муҳим ферментлар

Улар орасида АЛТ ва АСТ бор. Улар моддалар алмашинувида иштирок этишади. Кўрсаткичларининг ўзгариши ҳужайраларнинг йўқ қилиниши жараёни бошлангани ёки ички органларга (асосан юрак мускуллари ёки жигар) зарар етказилаётганлиги ҳақида сигнал беради. Шу билан бирга, эркаклар аёлларга қараганда ёмон одатларга кўпроқ мойил бўлади ва камдан-кам ҳолатларда соғлом овқатланиш тарзини ушлаб туришади, шу сабабдан бу АСТ ва АЛТ даражаларининг бузилишига олиб келади. Одатда АЛТ кўрсаткичи киши бошига 45 донадан, АСТ эса 47 дан ошмаслиги керак. “Бу аёлларга қараганда бир оз кўпроқ, чунки эркаклар жисмоний машқлар пайтида сезиларли миқдорда оғир юкламалар қабул қилишади, оғирроқ бўлган жисмоний меҳнат билан шуғулланишади”, дейди эксперт.
Ушбу меъёрий қийматлардан кўрсаткичларининг бироз ошиб кетиши ҳали “жиноят” дегани эмас. Мисол учун, бу каби ҳолатлар антибиотиклар ёки бошқа дори воситалари қабул қилингандан кейин содир бўлиши ҳам мумкин. Аммо, агар нормадан жуда ҳам ошиб кеца, бу чуқур кўрикдан ўтишга сабаб бўлади (қандай эканлгини сизга шифокор айтади). Шунингдек, қўшимча тарзда ҳаётингиздан, хеч бўлмаса бир муддатга, спиртли ичимлик ва никотинни олиб ташлашингиз, ҳамда ёғли озиқ-овқат истеъмолини чеклашингиз керак бўлади.

Учинчиси: тестостерон

Кўпгина эркаклар учун тестостерон даражалари фақатгина эркак кучининг барометри ҳисобланади. Аслида эса, у бутун организмнинг барометридир. Ҳар қандай қон-томир муаммолари авваламбор потенсияга таъсир кучига эга бўлади. Шу сабабли, кўпинча эректил дисфунксия одамда диабет, семизлик, атеросклероз, метаболик синдром ва бошқалар аллақачон мавжуд бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Бу ҳолатда гормонлар даражасидаги четлашишлар ҳатто анча кичик ёш вакилларида ҳам кузатилиши мумкин. Бу эса хавфлидир, жумладан, бепуштлик ривожланишига сабаб бўлиши мумкин. Гормонал ривожланишнинг бошқа бузилишларида танада ёғлар йиғилиши туфайли эркаклар кўриниши аёллар кўринишига ўхшаб қолиши хавфи (тосда ва кўкракдаги ёғнинг топланиши) пайдо бўлади.

Тўртинчиси: Махсус простата антигени

Эркак популяциясини клиник текшируви дастурига киритилган бу ўсимта белгиси, бугунги кунда рус эркаклари орасидаги учраётган саратон касалликлари орасида иккинчи ўринда турувчи простата саратонининг муҳим кўрсаткичидир. Унинг даражасига қараб, касалликни дастлабки босқичларида аниқлаш мумкин. Бунда касалликни анча муаффақиятли даволаш мумкин. 40 ёшдан бошлаб йилига бир марта қон таҳлилини ўтказиш кифоя.

Бешинчиси: нажасдаги яширин қон

Ушбу таҳлилни мунтазам ўтказиш ҳар икки жинс вакиллари учун ҳам муҳимдир. Унинг натижаларидан ичакнинг оғир патологиялари, шу жумладан, охирги босқичларигача симптомларини билдирмайдиган онкологик жараёнларнинг эртанги ривожланишини аниқлашда фойдаланиш мумкин. “Кам миқдорда қон ажиралиб чиқади ва ичакларда ферментлар таъсирига дучор бўлади, натижада эритроситлар ва гемоглобин ўз рангларини йўқотади. Уларни фақат лаборатория текшируви орқали аниқланиш мумкин “, – дея таъкидлайди эксперт. Шунга қарамай, фақат  колоноскопиягина “ичак саратони” ташхисини юз фоиз аниқлик билан таъминлаши мумкин. Шундай бўлсада, нажасдаги яширин қон таҳлили ичакларда саратон касаллигининг келтириб чиқарувчиларни аниқлашга кўмаклашади, бу эса жиддий касалликнинг олдини олишга ёрдам беради. … Кўриб турганингиздек, барча ишлар жуда оддий бўлиб, сиз юқоридаги таҳлилларни тезда топширишингиз мумкин. Шифокорлар эркакларни соғлиғига бепарво қарамасликка чақирадилар.

Саволларингиз учун телефон + (998 78) 140-03-03, + (998 78) 140-01-60 ва Тошкент ш.,
Учтепа тумани, 12-уй, М. Шайхзода кўчаси.
Телеграмм канали: urologic_uz