Варикоз касалликларида энг замонавий усуллар

Варикоз касалликларида энг замонавий усуллар

Сўровномага кўра бугун варикоз касалликларида муолажалари энг замонавий усуллардан бири Склеротерапия ҳақида бўлади. Склеротерапиянинг асосий афзаллиги шундаки, операциясиз, тўқималар шикастланишларнинг олдини олишга ёрдам беради шу билан бирга муолажадан сўнг хеч қандай чандиқ қолмайди. Склеротерапия ўтказилганда қон томир деворида махсус препарат билан склератик таъсир кўрсатади ва сиз ҳар доимо ноқулайликка солган вена қон томирлардан бутунлай ҳайрлашасиз.

❗️Склеротерапия турлари
Склеротерапиянинг асосий турлари:
• Микросклеротерапия - даволашнинг энг оддий усули бўлиб, у оёқларнинг терисида юлдузлар ёки тўрлар мавжуд бўлганда қўлланилади.
• Кўпик склеротерапияси (кўпикли терапия) - бу усул катта тери ости томирларини олиб ташлаш учун ишлатилади. Ушбу турдаги даволашнинг ўзига хос хусусияти шундаки, фаол модда (детергент) томир ичига кўпик шаклида киритилади

❗️Склеротерапия атиги 20 -30 дақиқа давомида амалга оширилади ва сўнгра бемор уйга қайтиши мумкин. Склерозан дори-дармонлар билан бирга оғриқ қолдирувчи таъсирга эга дорилар билан бирга фойдаланиб, улардан фойдаланиш хавфсиздир, Склеротерапия усулидан сўнг, таъсир этувчи эритма томирда яхши ёйилиши учун 10- 20 дақиқа давомида юриш керак бўлади.

Саволларингиз учун телефон + (998 78) 140-03-03, + (998 78) 140-01-60 ва Тошкент ш.,
Учтепа тумани, 12-уй, М. Шайхзода кўчаси.
Телеграмм канали: urologic_uz

Leave a reply